http://uza.uz/upload/iblock/af9/pandemiya_sharoitida_volontyerlik_faoliyati_mu_okama_ilindi.jpg

Пандемия шароитида волонтёрлик фаолияти муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида «Пандемия шароитида Ўзбекистонда глобал ҳамкорлик ва волонтёрлик ҳаракати: ҳамжиҳатлик, инсонпарварлик» мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги муносабати билан бутун дунёда эълон қилинган «БМТ-75» кампанияси доирасида ташкил этилди. Унда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, ёшлар иштирок этди.

http://uza.uz/upload/medialibrary/c89/photo5370606731496894251.jpg

«БМТ-75» кампанияси – бу глобал мулоқот бўлиб, у иложи борича кўпроқ одамларни, шу жумладан, рақамли макон фойдаланувчиларини қамраб олишга қаратилган. Ушбу мулоқот биз дуч келаётган кўплаб қийинчиликларга қарамай, қандай қилиб яхшироқ дунёни қуришимиз мумкинлигини муҳокама қилишни рағбатлантириш ҳамда тегишли чораларни кўришга ёрдам беришга хизмат қилади.

Онлайн мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 2 декабрда имзоланган «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг аҳамияти, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб вазиятда волонтёрлик гуруҳларининг ташаббуслари, шунингдек, фаол фуқаролар томонидан амалга оширилаётган хайрия акциялари, ёшларнинг волонтёр сифатида орттирган тажрибалари ҳақида фикр юритилди.

http://uza.uz/upload/medialibrary/f29/photo5370606731496894250.jpg

«Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, волонтёрлик – жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда амалга ошириладиган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолият ҳисобланади. Волонтёрлик фаолияти якка тартибда, волонтёрлар гуруҳи таркибида ҳамда волонтёрлик ташкилоти орқали амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, онлайн мулоқотда "COVID-19" хавфи туфайли Ўзбекистонда эълон қилинган карантин чекловлари даврида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг касаллик бўйича хабардорлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия ёрдамларини кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишлар, тўпланган тажриба ҳамда унда волонтёрларнинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтилди.

Иштирокчиларга шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб ўтказилаётган глобал сўров ҳақида ҳам маълумот берилди.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png