http://uza.uz/upload/iblock/165/dunyening_eng_keksa_erkagi_vafot_etdi.jpg

Дунёнинг энг кекса эркаги вафот этди

Ер юзидаги ёши энг улуғ қария, Буюк Британия фуқароси Роберт Уэйтон ҳаётдан кўз юмди. У 112 ёшда эди. Марҳумнинг оила аъзолари маълум қилишича, бу қайғули воқеа 28 май куни саратон хасталиги асоратида юз берган.

Уэйтон жорий йил февраль ойида Японияда истиқомат қилган Титесу Ватанабенинг ўлимидан сўнг сайёрамиз эркаклари орасида энг кекса киши номини қўлга киритган эди. Қизиқарлиси, Ватанабе ҳам айнан 112 ёшида ёруғ оламни тарк этди.

Роберт Уэйтон 1908 йил 29 мартда Шарқий Ёркшир графлигининг Халл шаҳрида таваллуд топган. Демак, унинг қазоси туғилган кунидан бир кун олдин етибди.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png