http://uza.uz/upload/iblock/e42/yangi_loyi_a_yiliga_shimcha_61_ming_tonna_propan_butan_arala.jpg

ЯНГИ ЛОЙИҲА: Йилига қўшимча 61 минг тонна пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқариш имконияти

Президентимизнинг 2020 йил 9 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1,2,5) модернизация қилиш” бўйича қиймати 49 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш департаменти маълумотига кўра, лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Украинанинг “Сумское НПО”, Россиянинг “КМПО”, “НИПИ НГ ПЕТОН”, “Электростандарт-прибор”, Швейцариянинг “Endress+Hauser” ва бошқа чет эл заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналарни импорт асосида харид қилиш кўзда тутилган.

http://uza.uz/upload/medialibrary/a2c/photo_2020_05_29_20_05_09.jpg

Ускуналар бўйича тайёрлаш ишлари бошланган бўлиб, ҳозирда сиқув компрессори станциясининг бир нечта алмашувчи ички қисмлари, бошқарув клапанлари ва ўлчов ва автоматика ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари, суюлтирилган газни сақлаш сиғимлари, сепараторлар, лаборатория жиҳозлари каби ускуналар олиб келинди.

Бугунги кунда бош пудратчи – “Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан қурилиш ишларининг 17 фоизи бажарилди ҳамда қурилиш-монтаж ишларини тўлиқ якунлаш эса жорий йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган.


Эслатиб ўтамиз, кўп сонли ишчилар ушбу лойиҳа қурилишида карантин қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png