Kun.uz | Расмий канал

Бугундан бошланаётган келажак – Сергелидаги мактаблар таълим тизимининг янги рамзи

Таълимга жиддий эътибор бермаган, соҳани узлуксиз ривожлантириб бормаган бирор давлат тараққиётга эришмаслиги тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам исботланган. Ўзбекистонда ҳам узоқ йиллар мураккаб даврни бошдан кечирган халқ таълими тизимига бугун янгича нигоҳ ташланмоқда ва талаблар қўйилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташрифи доирасида тумандаги 329-мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Сергели тумани пойтахтнинг нисбатан ёш ва жадал ривожланаётган, ҳудуди ҳамда қурилишлар кўлами мунтазам кенгайиб бораётган тумани ҳисобланади. Бу таълим даргоҳининг фойдаланишга топширилиши бежиз эмас – 2017-2019 йиллар давомида пойтахтимизнинг

Сергели туманида янги 392 та кўп қаватли уйлар қурилиши натижасида аҳоли сони 60 мингга ошди. Туманга кўчиб келган аҳолининг таълимга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида ҳар бири 1680 ўқувчига мўлжалланган 4 та янги мактаб қурилиши амалга оширилди.

Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, бу мактаблар – сўнгги йилларда қурилган энг катта қувватга эга мактаблар ҳисобланади ва уларни қуриш жараёнида 2019 йилда ташкил этилган Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилган.

Таътил бошлангунга қадар 329-мактабда шу яқин атрофда яшовчи 1234 нафар ўқувчи таҳсил олди, уларга 65 нафар педагог турли фанлардан билим бериб келди.

https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t02.jpg

Тўрт қаватли мактабда 48та ўқув хонаси мавжуд бўлиб, уларнинг 20 таси фан хонаси, 14 таси бошланғич синф хонаси ва 14 та хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган.

Бундан ташқари, мактабда 15 та маъмурият хонаси, 1 та чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси, 4 та ахборот технологиялари хонаси, 4 та тўгарак хонаси, 3 та кимё, биология, физика лаборатория хоналари, 2 та ўғил ва қиз болалар технология хонаси, 1 та мусиқа хонаси, 1 та кутубхона фаолият юритади.

Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 1 та 40 ўринга мўлжалланган электрон кутубхона, 1 тадан тиббиёт ҳамда тиш шифокори хонаси, 1 та 140 ўринли фаоллар зали, 1 та 200 ўринли ошхона, 2 та спорт зали, футбол, баскетбол, волейбол майдонлари ҳам фаолият юритмоқда.

Мазкур мактабларда таълим сифатини таъминлаш мақсадида Тошкентдаги энг тажрибали ва билимли мактаб директорлари орасида танлов ўтказилиб, номзодлар Кузатув кенгашлари томонидан танлаб олинди.

Таълим берувчи устозларни танлаб олиш жараёни ҳам холис ва бир неча босқичда ўтказилди. Жорий йилнинг 26-27 февраль кунлари АбдуллаАвлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ташкил этилган 550 нафардан зиёд талабгор — умумтаълим фани ўқитувчилари мутахассислик фанлари, АКТ ва фанни ўқитиш методикаси бўйича онлайн тест синовларида иштирок этди. Синовлар натижасига кўра энг кўп балл тўплаган ўқитувчилар ишга қабул қилинди.

Давлат раҳбари ташриф чоғида бундай мактаблар тажрибасини кенгроқ қўллаш, вилоятлар, чекка туманларда ҳам жорий этиш бўйича тавсиялар берди.

https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t03.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t04.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t05.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t06.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t07.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t08.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t09.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t010.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t011.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t012.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t013.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t014.jpg
https://storage.kun.uz/source/uploads/2020/05-08/4er0j05t015.jpg