https://championat.asia/upload/storage/569501_original.jpg

Афеллай ПСВдан кетади

Нидерландия футболи фахрийси мавсум сўнггида эркин агентга айланади.

Ибрагим Афеллай ПСВнинг янги бош мураббийи Рожер Шмидтга керак эмас ва у масум охирида клубни тарк этади.

"Жон де Йонг менга янги мураббий менинг хизматимга муҳтож эмаслигини айтди. Бу мен учун кутилмаган воқеа эмас эди, чунки янги мураббий ҳар доим янги ғоялар билан келади ва шу паллаларда баъзи ўйинчилар кетиши лозим, чунки улар мураббийнинг қарашларига мос келмайди.
Мен ҳозир яхши формадаман ва фаолиятимни тугатмоқчи эмасман", - дейди 34 ёшли вингер.

Манба : psv.nl