Kun.uz | Расмий канал

Учта вилоятда ИИБ бошлиқларига янги ўринбосарлар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида Ички ишлар бошқармаси бошлиқларига янги ўринбосарлар тайинланди.

Полковник Ҳабибулла Шерданақулович Бозоров Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

https://storage.kun.uz/source/6/rlnJ_D5L_KqVKci7AZiNBa6rUqTmuV5n.jpg
Ҳабибулла Бозоров

Тайинловга қадар Ҳ.Бозоров ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Элдор Маҳмудович Алкаров Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

https://storage.kun.uz/source/6/iTJ-GKMlLmje5E9xIG13RBJHy0KXuZFe.jpg
Элдор Алкаров

Тайинловга қадар Э.Алкаров Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Полковник Равшанжон Меҳмонқўзиевич Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://storage.kun.uz/source/6/8E__aHiY7pqopvTmYsSjWIEK-2VZFpSb.jpg
Равшанжон Жўраев

Тайинловга қадар Р.Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.