https://storage.kun.uz/source/6/D08OrOCH5G6QRDvnQJRi6SwVXofiT5GX.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Навоийда 3 ойлик болани 3 хонали уйга алмаштираётган она ва «даллол» бобо қўлга олинди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 1987 йилда туғилган она З.Ў. уч ойлик фарзандини тахминий баҳоси 250 миллион сўм бўлган 3 хонали уйга алмаштираётган пайтда Навоий вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва Кармана тумани ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, З.Ў. ушбу жиноий ишни ўз отаси — 1951 йилда туғилган, 9 нафар фарзанди бўлган А.Ў. билан шерикчилик асосида содир этгани аниқланган ва далилий ашёлар холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Кармана туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.