https://storage.kun.uz/source/6/filF2MvjSZomkALMkC0GpEbg71rBE2wc.jpg
Фото: BRICS Russia

Kun.uz | Расмий канал

ШҲТ ва БРИКС саммитлари пандемия сабабли кечроқ санага кўчирилди

Россия ШҲТ ва БРИКСнинг 21-23 июлга белгиланган саммитларини коронавирус пандемияси сабабли кечроқ санага кўчиришга қарор қилди.

Иккала саммит ҳам Санкт-Петербургда ўтиши керак эди.

“Коронавирус пандемияси ва у билан боғлиқ киритилган чекловлар сабабли Россия Федерациясининг 2019-2020 йилларда ШҲТда ва 2020 йилда БРИКСда раислик қилишини таъминлаш ташкилий қўмитаси томонидан БРИКС давлатлари етакчиларининг учрашувини ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишини кейинроққа кўчириш қарори қабул қилинди”, дейилган Кремль хабарида.

Таъкидланишича, саммитлар ўтказиладиган янги сана дунёда эпидемиологик вазиятнинг кейинги ривожланишига боғлиқ бўлади. 

Айни вақтда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон аъзо давлатлар, Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлатлар ҳисобланади.

БРИКСга эса Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР аъзо ҳисобланади.