"Интер" "Герта" ҳужумчисига қизиқиб қолди
"Герта" ҳужумчиси Матеус Кунья "Интер" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Милан клуби икки йил давомида бразилияликнинг ўйинини кузатиб борди. Ҳозирда 21 ёшли ҳужумчи билан музокарага киришилган.
Кунья январда "Герта"га "РБ Лейпциг"дан келганди, у учун 18 миллон евро тўланган.
Ҳужумчи ҳозиргача Берлин клубиди таркибида 7 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма қайд этди.
Манба : Sky Sport Italia