Kun.uz | Расмий канал
Бугун жами 32 бемор тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Самарқандда 9 нафар бемор соғайгани тўғрисида маълумот берди.
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (3 нафари Самарқанд шаҳридан, Паст Дарғом ва Тойлоқ туманларидан эса 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичига 5 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 249 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 254 нафарга етди.
Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари Сурхондарё вилоятидан, яна 1 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичига 34 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида соғайганлар сони 980 нафарга етди.
Бундан аввалроқ Тошкент ва Навоийда жами 23 нафар бемор коронавирусдан соғайгани хабар қилинганди.
Шундай қилиб, бугун жами 32 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2668 нафарни ташкил этмоқда. Айни вақтда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 673 нафар киши даволанмоқда, шундан 4 бемор оғир аҳволда қолмоқда.