Kun.uz | Расмий канал
Сурхондарёда 10та қишлоқ учун янги жомеъ масжиди қурилмоқда. Хайрли ишга ҳисса қўшинг
Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг Пошхўрт маҳалласида хайрия ва эҳсонлар ҳисобига жомеъ масжиди қад ростламоқда.
Масжид қурилаётган ҳудудда 10дан ортиқ қишлоқлар бўлиб, қарийб 20 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли ҳозирга қадар ўзларига яқин жойда масжид бўлмагани учун ибодатларини адо этиш мақсадида анча олисга қатнаб келган.
Бу ер аҳолиси учун энг яқин масжид 20 км атрофида. Шундан келиб чиқиб, 2018 йил июнида Пошхўртда жомеъ масжид қуриш учун ер ажратилган.
Масжидда бир вақтнинг ўзида 1,5 – 2 минг атрофида намозхон ибодат қилиши мумкин бўлади.
Лойиҳада масжиднинг асосий биноси, кутубхона, таҳоратхона, боғ ва умуман намозхонлар учун зарур бўладиган барча қулайликлар инобатга олинган.
Ҳозиргача саховатли инсонлар кўмаги билан бинонинг маълум қисми қуриб бўлинди. Қишлоқ аҳли шу кунларда масжид қурилишида молиявий томондан муаммолар келиб чиқаётганидан ташвишда.
Биз бир нечта қишлоқлар аҳли қатнайдиган ушбу муҳташам масжид қуриб битказилиши учун ҳамюртларимизни ўз имкониятлари даражасида эҳсон қилишга чорлаб қоламиз.
Масжид қуриш ёки қурилишига ҳисса қўшиш улкан савоблиги динимиз аҳкомларида алоҳида таъкидланган. Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган. Қуръони каримнинг Тавба сураси 18-оятида Аллоҳ шундай марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар».
Телефон: (99) 679-79-82 Мирзаев Азамат (имом-хатиб)
UzCard, Click, PayMe:
8600 1204 2474 6173 (Темиров Баҳриддин)
PAYNET: +998 (99) 378-05-71
Пул кўчириш йўли орқали:
Ҳ/Р: 2021 2000 3006 5858 0001
«Халқ банки» Шеробод филиали
МФО: 00748
ИНН: 202799035