https://championat.asia/upload/storage/569485_original.jpg

"Ньюкасл" энди Коутиньога қизиқмоқда

"Ньюкасл" "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони жамоага таклиф қилмоқчи.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, "Ньюкасл" раҳбарияти аллақачон футболчининг вакиллари билан музокарага киришган.

"Барселона"га тегишли бўлган 26 ёшли хавбек ушбу мавсумда "Бавария"да ижара асосида ўйнаяпти.

"Барселона" ушбу ёзда таркибни кучайтириш ва молиявий аҳволни барқарорлаштириш учун бразилияликни сотиши керак.

"Ньюкасл" яқин орада Саудия Арабистонилик инвесторларга сотилиши ва катта трансфер бюджетига эга бўлиши кутилмоқда. Жамоани Маурисио Почеттино ёки Рафаэль Бенитес бошқариши мумкин.

Манба : El Mundo Deportivo