Луис "Арсенал"ни тарк этади
Давид Луис ёзда “тўпчилар”ни тарк этади, дея хабар бермоқда Sky Sports.
Манбага кўра, томонлар келишувни узайтирмасликка қарор қилишган.
Луис 2019 йил “Челси”дан “Арсенал” сафига кўчиб ўтганди. Бразилиялик ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 25та ўйинда қатнашиб, 2+1 натижа кўрсатди.
Аввалроқ, Давид фаолиятини "Бенфика"да якунламоқчилигини айтганди.
Манба : Sky Sports