Kun.uz | Расмий канал

Тошкент ва Навоийда 23 киши тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Навоийда жами 23 нафар бемор коронавирусдан соғайгани тўғрисида маълумот берди.

Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар ҳамда Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 23 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 5 нафар, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 2 нафардан, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан. 

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 56 ёшли эркак фуқаро тузалиб чиқди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 955 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 976 нафарга етди.

Навоий вилоятида тузалганларнинг 1 нафари 30 ёшли эркак, яна 1 нафари эса 35 ёшли аёл бўлиб, Зарафшон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 12 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 23 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб жами соғайганлар сони 2659 нафарга етди.