Kun.uz | Расмий канал
Агробанк биринчилардан бўлиб Сбербанк карталарига тезкор пул ўтказмаларини йўлга қўйди
Энди иккала йўналишда ҳам «Агробанк - Сбербанк - Агробанк» пул ўтказмалари янада қулай ва янада тезкордир.
Эндиликда сиз Ўзбекистондан Россияга пул ўтказмасини «Agrobank Mobile» иловасида ва Россиядан Ўзбекистонга – «Сбербанк Онлайн» иловасида амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун банк офисига ташриф буюришингиз шарт эмас.
Пул ўтказмасини амалга ошириш учун банк картаси рақамини ёки олувчининг мобил телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя.
2020 йил 26 май куни Тошкент: Россия ва Ўзбекистондаги йирик банклар - Сбербанк ва Агробанк, Агробанк карталаридан Сбербанк карталарига тезкор пул ўтказмалари хизматини ишга туширди. Шундай қилиб, тўғридан-тўғри пул ўтказмалари энди иккала йўналишда ҳам мавжуд.
Россияга пул ўтказиш «Agrobank Mobile» иловаси орқали амалга оширилади. Юборилган пул маблағлари «Uzcard» ва «HUMO» банк карталаридан олинади, махсус айирбошлаш курси бўйича рублга ўтказилади ва тўғридан-тўғри Сбербанк карталарига ўтказилади. Жараёнга воситачилар жалб қилинмаганлиги сабабли комиссия атиги 1 (бир) фоизни ташкил қилади.
Маълумки, ўтган йилнинг кузида Агробанк «Сбербанк» иловаси орқали Россиядан Ўзбекистонга миллий банк карталарига пул ўтказмаларини амалга оширишни йўлга қўйганлигини эълон қилган биринчи банклардандир. Кейин, тақдимот пайтида банк вакиллари йиғилганларга қарама-қарши йўналишда, яъни миллий банк карталаридан Сбербанк карталарига пул ўтказмаларини ташкил қилишга ваъда беришди.
Азамат Тўраев, Бошқарувчи директор, Агробанк Бошқаруви Раисининг ўринбосари:
– Биз мижозларимизга берган ваъдамизни бажара олганимиздан ва миллий банк карталаридан Сбербанк карталарига пул ўтказиш имкониятини берганимиздан мамнунмиз. Ушбу хизмат сизга Сбербанк карталарига дарҳол пул ўтказиш имкониятини беради. Ушбу хизмат фарзандлари Россия Федерациясида таҳсил олаётган ота-оналар учун ҳам, бошқа сабабларга кўра, шу жумладан меҳнат миграцияси ёки даволаниш учун келган юртдошларимиз қариндошлари учун ҳам фойдали бўлади.
Кирилл Дмитриев, «Сбербанк»нинг тўловлар ва ўтказмалар бўлимининг директори:
– Биз Россия, иқтисодий ва маданий алоқалари яқин бўлган Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон ва бошқа давлатларга зудлик билан узатишнинг экотизимини изчил қурмоқдамиз. Бу масалада бизнинг устувор вазифаларимиз – транзакцияларнинг қулайлиги, тезлиги ва хавфсизлиги. Биз ушбу хизматга уланган хорижий банклар сонини кенгайтиришни давом эттирмоқдамиз: бугунги кунда уларнинг сони 19 тага этди. Ва МДҲ мамлакатларидаги ҳамкасбларимиз ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашлари ва ўзларининг мобил иловаларида Россияга пул ўтказмалари учун ўхшаш имкониятларни яратишни бошлашлари жуда муҳимдир.
Зафар Мамажонов, банк карталарига хизмат кўрсатиш департаменти директори:
– Сбербанк картасига пул ўтказмасини амалга ошириш учун сиз «Agrobank Mobile» иловасини юклаб олишингиз, Ўзбекистондаги исталган банкнинг банк картасини қўшишингиз ва пул ўтказмасини амалга оширишингиз керак бўлган «Ўтказмалар» бўлимида Сбербанк карта рақамини киритишингиз керак. Пул автоматик равишда конвертация қилинади ва шу заҳотиёқ олувчининг картасига ўтказилади.
Ҳозирги вақтда «Agrobank Mobile» – бу етарлича кўп юклаб олинган банк дастурларидан биридир. У «HUMO», «Uzcard» карталари ўртасидаги пул ўтказмалари, уяли алоқа операторлари ва интернет-провайдерларининг хизматлари учун тўлов, коммунал тўловлар, валютани конверсия қилиш ва бошқа хизматларни таклиф этади.
Сайт: www.agrobank.uz
Telegram: t.me/AgrobankChannel
Instagram: @Agrobank_uz
Facebook: fb.com/AgrobankUzbekistan
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида