Лаутаро Мартинес “Интер” билан шартномани узайтирмади, у “Барса”га ўтмоқчи
“Нерадзуррилар” ҳужумчиси клуб билан амалдаги келишувни узайтирмасликка қарор қилди.
Журналист Альфредо Педулла хабар беришича, “Интер” аргентиналик футболчига йилига 5 млн евролик шартнома таклиф қилган.
Қайд этилишича, Лаутаро “Барселона”га ўтишга қарор қилган. Каталонияликлар унга нисбатан яхшироқ битим таклиф қилмоқда – мавсум учун 13 млн евро, йилига +15 фоиз маош ошиши билан.
22 ёшли Мартинес жорий мавсум барча мусобақаларда 31 баҳсда қатнашиб, 16та гол уришга эришди. Унинг трансфер қиймати эса 64 млн еврога баҳоланмоқда.
Манба : euro-football.ru