Дешам: "АПЛ ва Ла Лига пулни ўйлади"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Англия ва Испания футбол раҳбарларининг мавсумни давом эттириш ҳақидаги қарорини қоралади.
Дешамнинг фикрига кўра, бу қарор пул сабабли қабул қилинган.
"Англия ва Испанияда қабул қилинган қарорларга қаранг. Бу икки йирик футбол давлатлари Премьер-лига ва Ла Лигани давом эттиришни режалаштирмоқда.
Аммо, улар аёллар футболини давом эттиришмайди, сабаби ундан келадиган даромад пастроқ. Бу эса барчасидан далолат беради", - дейди Дешам.
Манба : Goal.com