https://championat.asia/upload/storage/569447_original.jpg

"Эвертон" Тодибо борасида "Барселона"га таклиф юборди

"Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо "Эвертон"га ўтишга яқин.

"Гудисон Парк" "кўк-анорранглилар"га 20 ёшли ўйинчи борасида 25 миллион евролик таклиф юборди.

Хабарларга кўра, "Эвертон" тўлов сифатида 22 миллион тўламоқчи ва 3 миллион бонуслар кўринишида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Тодибо айни дамда ижара асосида "Шальке"да ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсум Гельзенкирхен жамоаси таркибида 8та ўйинда майдонга тушди.

Манба : Sport.es