https://storage.kun.uz/source/6/f1oDY6qCiOauJ7L0aYTcZZdLTu5PYsXd.jpg

Kun.uz | Расмий канал

ЙҲХББ «тонировка» нархи тушиши кутилаётгани ҳақида тарқалган гап-сўзларни рад этди

Автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархлари пасайиши бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаган.

Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилаётгани бўйича хабарлар тарқалди. 

https://storage.kun.uz/source/6/DhS_TjaGXnqKT8frHQp6r27A7C19SeQx.jpg

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархлари пасайиши бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаган.

ЙҲХББ ахборот хизматининг эслатишича, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган

Қарорга мувофиқ, “тонировка” нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади:

жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн 230 минг сўм);

хорижий давлатлар юридик шахсларига  – БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм).

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):

жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм);

хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 80 баравари (17 млн 840 минг сўм).

Ички ишлар органлари тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) беради ва ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим.