Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистонда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурининг 2-босқичи амалга оширилади
2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3373-сон “2017-2021 йилларда углеводородлар хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган дастурнинг биринчи босқичи бизнес-режасининг асосий кўрсаткичлари тасдиқланди;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан дастурни амалга оширишнинг иккинчи босқичи учун бизнес-режа ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш режалаштирилмоқда;
б) дастурнинг биринчи босқичининг (2017-2019 йиллар) мавжуд натижалари асосида дастурнинг иккинчи босқичининг чора-тадбирлари, 2020-2021 йиллар даврида ўз ичига 185 қазиб чиқариш қудуқларини қуриш, 172 қудуқларни капитал таъмирлаш, 7 кучайтирувчи компрессор станцияларни қуриш ишларини олувчи бизнес-режани ишлаб чиққан ҳолда, танқидий қайта кўриб чиқилди;
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822 сон “2017–2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан Вазирлар Маҳкамасига зарур ҳолларда Дастур параметрларига аниқликлар ва тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилди;
г) дастур доирасида “Natural Gas-Stream” ҚК МЧЖ ва “Eriell Oilfield Services Middle East DMC” (БАА) билан “тайёр ҳолда топшириш” шартлари асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли бўлган 254 та газ ва 168 та нефть қазиб чиқариш қудуқларини қуриш ва жиҳозлаш тўғрисида (“уч томонлама шартнома”) шартнома тузилди.
Дастурни амалга оширишнинг иккинчи босқичи бўйича бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари тасдиқланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг табиий газни қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида “Eriell Oilfield Services Middle East DMCC” компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар асосида уч томонлама шартномада кўзда тутилган ишларни оптималлаштириш ҳисобига янги кучайтирувчи компрессор станциялар ва газ қувурларини қуриш бўйича қўшимча шартнома тузиш таклифига розилик берилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги уч томонлама шартномага тузилаётган қўшимча шартномани “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказишни таъминлайди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ:
Дастурнинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун кредит маблағларини жалб қилиш мақсадида бир ой ичида потенциал хорижий кредиторлар билан тегишли музокаралар ўтказилади.
музокаралар якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кредитлаш шартлари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мажбуриятлари бўйича Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини берилиши, шунингдек маблағларни жалб қилишга тегишли саволлар бўйича таклифлар киритади;
истисно тариқасида, Дастур доирасида фаолиятни амалга ошириш мақсадида уч томонлама шартномалар бўйича харажатларни қоплаш учун комиссия агенти вазифасини бажарувчи “Natural Gas-Stream” ҚК МЧЖ чет эл валютасида тўловларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига, зарур ҳолларда, ҳар бир тадбирнинг рентабеллигини баҳолаш, харажатларни оптималлаштириш ва қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида жалб қилинган чет эллик экспертнинг хулосасига биноан Дастурнинг бизнес-режасига ўзгартиришлар киритиш рухсат берилади.
2017-2021 йилларда углеводород қазиб қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичи учун бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари
№ п/п | Кўрсаткич номи | Ўлчов бирлиги | Жами | шу жумлаан: | |
ўз маблағлари | кредитлар | ||||
1 | Лойиҳанинг умумий қиймати | экв. млн.АҚШ.долл. | 1 306,80 | 306,80 | 1 000,00 |
2 | Капитал қўйилмаларнинг максимал миқдори, жами | экв. млн.АҚШ.долл. | 1 306,80 | 306,80 | 1 000,00 |
шу жумладан: | |||||
2.1 | машина ва ускуналар | экв. млн.АҚШ.долл. | 291,90 | 68,53 | 223,37 |
чет ел валютасида | экв. млн.АҚШ.долл. | 223,37 | - | 223,37 | |
миллий валютада | экв. млн.АҚШ.долл. | 68,53 | 68,53 | - | |
2.2 | қурилиш-монтаж ишлари | экв. млн.АҚШ.долл. | 349,73 | 82,11 | 267,62 |
чет ел валютасида | экв. млн.АҚШ.долл. | 267,62 | - | 267,62 | |
миллий валютада | экв. млн.АҚШ.долл. | 82,11 | 82,11 | - | |
2.3 | қудуқ бурғилаш | экв. млн.АҚШ.долл. | 556,28 | 113,08 | 443,20 |
чет ел валютасида | экв. млн.АҚШ.долл. | 443,20 | - | 443,20 | |
миллий валютада | экв. млн.АҚШ.долл. | 113,08 | 113,08 | - | |
2.4 | қудуқларни капитал тамирлаш | экв. млн.АҚШ.долл. | 86,00 | 20,19 | 65,81 |
чет ел валютасида | экв. млн.АҚШ.долл. | 65,81 | - | 65,81 | |
миллий валютада | экв. млн.АҚШ.долл. | 20,19 | 20,19 | - | |
2.5 | бошқа харажатлар | экв. млн.АҚШ.долл. | 22,89 | 22,89 | - |
чет ел валютасида | экв. млн.АҚШ.долл. | - | - | - | |
миллий валютада | экв. млн.АҚШ.долл. | 22,89 | 22,89 | - | |
3 | Корхонанинг қуввати, шу жумладан | 2020-2030 йй. мобайнида газнинг ўсиш хажми - 104 059,2 млн.м3 2020-2030 йй. мобайнида газ конденсатнинг ўсиш ҳажми - 1 502,2 минг тонна | |||
4 | Ходимларнинг тахминий сони | 643 та | |||
5 | 2020-2030 йй. мобайнида газ ва газ конденсати ишлаб чиқариш ўсишига асосланган лойиҳа чиқимларнинг тахминий қоплаш муддати | 9 йил | |||
6 | 2020-2030 йй. мобайнида лойиҳанинг умумий газ ва газ конденсати ишлаб чиқаришдан тахминий қоплаш муддати | 2 йил | |||
7 | Инвестиция даврининг давомийлиги | 2020-2021 йй. | |||
8 | Кредит муддати ва бошқа қарз маблағлари | 10 йил | |||
Эслатма. Шартномалар тузилгандан сўнг, кредитларни жалб қилиш шартларини аниқлаш ва бошқалар аниқлаштирилгандан сўнг дастурнинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича бизнес-режа параметрларини аниқлаштириш ва уларга тегишли ўзгартириш киритиш мумкин. |