https://championat.asia/upload/storage/569445_original.jpg

АПЛ клублари тўлақонли машғулотларни давом эттиришни бир овоздан қўллаб-қувватлашди

Бугун Англия Премьер-лигаси клубларида тўлақонли машғулотларни бошлаш бўйича овоз бериш ўтказилди.

Лига матбуот хизматининг хабарига кўра, Англия чемпионатининг барча клублари тўлақонли машғулотларнинг бошланишини бир овоздан қўллаб-қувватлашди. Бу эса АПЛнинг рестарти учун яна бир қадам сифатида кўрилмоқда.

Қайд этиш керакки, жамоаларнинг базаларида хавфсизлик чоралари ўрнатилади, ўйинчилар ҳафтасига икки марта коронавирус учун тест топширишади.

Буюк Британияда бугунга келиб 265,227 инсон коронавирусга чалинган, уларнинг 37,048 нафари вафот этган.

Манба : premierleague.com