Kun.uz | Расмий канал
Оққонга чалинган Диёрбекка ёрдам зарур: Россиядаги карантин туфайли ота ўғли учун пул юбора олмаяпти
Оққон – бемор ва унинг яқинларидан узоқ вақт сабр қилиш, қийинчиликларга чидаш талаб этиладиган касаллик. У инсон иродасини, сабрини синайди. Шу билан бирга, ундан даволаниш учун ҳам анчагина маблағ зарур.
Таҳририятимизга Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Дўғоба маҳалласида яшовчи Муборак Менглибоевадан мурожаат келиб тушди.
Онанинг телефонда дардли нола билан айтган сўзлари ҳар кимнинг ҳам юрагини ларзага солган бўларди. Гап шундаки, Муборак Менглибоеванинг 2003 йилда туғилган жигарбанди Диёрбек Жуманазаров оққон хасталигига чалинган. Оила 1 йилдан буён бор-будини сарфлаб, уни даволатмоқда.
«Дориларни сотиб олиш учун қариндошларимиздан 40 миллионга яқин қарз бўлдик.
Турмуш ўртоғим Россияга ишлашга кетган эди, ҳозир карантин сабабли Россияда ҳам ишлар тўхтаган, пул ҳам юбора олмаяпти. Ўзим уй бекасиман.
Ўғлим Диёрбекни даволатиш учун, дориларини сотиб олиш учун маблағимиз қолмаган. Қарзларимизни ҳам тўлай олганимиз йўқ...», дейди Диёрбекнинг онаси биз билан суҳбатда.
Aзиз ватандошлар! Сизларга ҳавола қилаётган навбатдаги хайрия акциямизга ҳам бефарқ бўлмайсиз, деган умиддамиз. Кўпдан қуён қочиб қутулмас, деб бежиз айтилмаган: ҳар биримизнинг қурбимиз етган қадар қўшган ҳиссамиз якунда бир оилага катта куч ва далда бўлиши шубҳасиз.
Диёрбекка ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлганлар учун маълумотлар:
Онаси Муборак Менглибоева номига очилган банк карталари:
Ҳумо (Aгробанк): 9860 0303 4609 9341
Uzcard (Халқ банки): 8600 0609 7754 4684
Тоғаси Шерзод Тошпўлатов номига очилган Сбербанк картаси: 4276 5204 8263 8646
Paynet-рақам: +99 890 003 28 80
Тел: +99 899 394 20 25; +99 899 839 30 44