"Ньюкасл" "Ливерпуль" футболчисини нишонга олди
"Ньюкасл" ёзда ўз таркибини "Ливерпуль" ўйинчиси Жердан Шакири билан кучайтириш мумкин.
28 ёшли ўйинчи Мерсисайд клубида доим ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Шу сабаб швейцариялик футболчи "Ньюкасл"га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари унга "Галатасарой" клубидан ҳам қизиқиш мавжуд.
Шакири жорий мавсум "Ливерпуль" либосида АПЛда 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Манба : Daily Mail