К-Лига 2. “Аньянг” 4-турга келиб ғалаба қозонди, Ғиёсов эса захирадан тушиб гол урди
Жанубий Корея 2-дивизионинг навбатдаги тури доирасида “Аньянг” меҳмонда "Сеул И-Лэнд" билан ўйнади.
К-лига 2. "Сеул И-Лэнд" - "Аньянг" 0:2
Ўйин 0:2 ҳисобида "Аньянг"нинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, 2-тайм олдидан майдонга тушган ҳамюртимиз Хуршид Ғиёсов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Футболчимиз 81-дақиқада пенальтидан гол урди. Ушбу ўйиндан сўнг "Аньянг" 7-ўрингача кўтарилиб олди.
Жамоа Жанубий Корея К-лига 2'нинг 5-тури доирасида "Чоннам Дрэгонз"га қарши баҳс олиб боради.
Манба : championat.asia