https://storage.kun.uz/source/6/m3lfEUT8Q6wXLa0zP2UllaiN8-pC4Yif.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Ипотека-банк: хизматларимиздан барча филиалларимиз орқали, шунингдек «Ipoteka mobile» ёрдамида масофадан фойдаланишингиз мумкин

COVID-19 пандемияси шароитида «Ипотека-банк» АТИБ ўзига юклатилган вазифаларни, хусусан давлат дастурлари ижросини таъминлаш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга банк хизматларини кўрсатиш юзасидан барча зарурий чораларни кўрмоқда.

Жумладан, республика ҳудудидаги банкнинг 39 та филиали, 500 дан ортиқ мини-банки, банк хизматлари марказлари ва банкдан ташқарида жойлашган чакана кассалар меҳнат қонунчилигига ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятларини одатий режимда, узлуксиз давом эттирмоқда.

Шу билан бирга, банк филиаллари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни маълум шартлар асосида молиялаштириш амалиётлари ҳам амалга ошириб келинмоқда.

Карантин даврида ушбу ишларни ташкиллаштиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

Мижозлар ва банк хизматлари истеъмолчилари филиалларга тиббий ниқобда, ижтимоий масофани сақлаб, санитария қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташриф буюришлари ва мурожаат қилишлари мумкин.

https://storage.kun.uz/source/6/_19x53vttAJl7vQizAdACChYmZRAalY7.jpg

Шу ўринда, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширмоқчи бўлиб, банкка ташриф буюрмоқчи бўлган аҳолига банк томонидан карантин даврда уйдан чиқмасдан, ўз соғлиғини сақлашига эътибор қаратилиб, банкка ташриф буюрмаган ҳолда, тўловларни «Ipoteka mobile» мобил иловаси орқали амалга ошириш ва амалга оширилган тўловлар бўйича электрон чекларни сақлаб қўйиш имконияти яратилганлигини эслатиб ўтамиз.

«Ipoteka mobile» иловасини қуйидаги ҳаволалар ёрдамида юклаб олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида