Мюллер Альфонсо Дэвиc ҳақида: "Бавар чопағони доимо рақибдан тўпни олиб қўяди"
"Бавария" форварди Томас Мюллер Бундеслига 28-тур доирасидаги "Боруссия" (Дортмунд) (1:0)га қарши ўйиндан сўнг жамоа вингери Альфонсо Дэвис ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Альфонсо - катта кучга ва юракка эга бўлган ўйинчидир.
Эҳтимол, айрим ҳолларда у майдонда энг яхши позицияни эгалламас. Аммо, у доим "О, менда вақт бор" деб ўйлайдиган рақибнинг ортидан югуради. Шундан сўнг шунчаки "уиу-уиу-уиу", у бавар чопағони (Looney Tunes мультфильмида Вайлни ейиш учун ортидан югурадиган қуш)", - дейди Мюллер.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" ва "Бавария" ўйини тақдирини 43-дақиқада Жошуа Киммих томонидан урилган гол ҳал қилди.
Манба : Goal