https://storage.kun.uz/source/6/4ZENOS5AEn9ZMHTL6WhdPQQ1rwsJX-0C.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатнови бошланди

Йўловчилар поездга чиқишдан олдин йўл варағини тўлдиришлари ва вақтинчалик ўрнатилган тартибга хамда санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

2020 йил 26 май кунидан бошлаб Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида 62/61-сонли йўловчи поезди ҳаракати қайта тикланди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, мазкур поезд қатнови Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Билдирилишича, йўловчилар чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилишлари мумкин, фақат поездга чиқишдан олдин йўл варағини тўлдиришлари ва вақтинчалик ўрнатилган тартибга хамда санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

Қайд этилишича, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.