https://storage.kun.uz/source/6/gpxr4cqE5mT2NaqmFp-e_PGQ3MttlNFT.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент вилоятида қарийб 90 млн сўмлик уяли алоқа воситалари ўғирлаб кетилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 16 май кунидан 17 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган маиший техника дўкони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, ғайриқонуний равишда кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у дўконда мавжуд бўлган умумий нархи 87.889.900 сўмлик жами 43 дона уяли алоқа воситаларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан томонга яширинган.

Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди (кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

https://storage.kun.uz/source/6/Rwo7CvVghrz1lkNPUjbyz9ABB0b2iU0c.jpg

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида ушбу жиноятини 25 ёшли Б.М. ва 24 ёшли Д.А. содир этганликлари аниқланиб, Д.А.дан талон-тарож қилинган уяли алоқа воситаларидан 41 донаси ашёвий далил тариқасида олинган. 

Б.М. ва Д.А. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиш беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.