Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3300дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 43 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
26 май куни жами 75та янги ҳолат тасдиқланди, 29 бемор тузалди ва бир бемор вафот этди.
Шу вақтгача 2636 киши касалликдан соғайган.
Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 683 нафар бемор даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.