https://championat.asia/upload/storage/569389_original.jpg

"Вулверхэмптон" Кессьега қизиқишни давом эттирмоқда

"Милан" хавбеки Франк Кессье "Вулверхэмптон" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Бўрилар" ўтган ёзда ярим ҳимоячини харид қилишга уринишган эди, аммо музокаралар муваффақиятсиз якунланган.

Хабарларга кўра, Англия клуби 22 ёшли ивуарлик футболчини июлдаги трансферлар ойнасида асосий мақсад қилиб олишган.

Трансфер 25 миллион евро эвазига амалга ошиши мумкин. Кессье учун шунингдек "Арсенал" ва "Аталанта" клублари ҳам рақобат қилмоқда.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этган.

Манба : Sky Sports