Kun.uz | Расмий канал
2GIS онлайн-витриналарни ишга туширди
Шаҳар витриналари онлайнга ўтмоқда – 2GIS янги воситани ишга туширди, бунинг натижасида 5 мингдан ортиқ умумий овқатланиш жойлари, таълим хизматлари ва бошқа бизнес соҳалари ўз маҳсулотларини ва хизматларини иловада бепул намойиш этишлари ва мижозларни жалб қилишлари мумкин.
Энди ҳар қандай ташкилот ўз картасида, 2GIS шахсий кабинети орқали, маҳсулотлар рўйхатини нархлари билан жойлаштира олади. Бошқалардан ажралиб туришни истаганлар, «Витрина» имкониятидан фойдаланишлари мумкин. Картадаги маҳсулотлар яна – фотосурат, тавсиф ва «Буюртма» тугмачаси билан тўлдирилади ва фойдаланувчилар картани очгандан сўнг дарҳол энг яхши таклифларни кўришади.
Умумий овқатланиш жойлари, тил мактаблари, бошқа таълим хизматлари ва хизмат кўрсатиш муассасалари учун, пуллик «Витрина» воситаси июнь охиригача бепул тақдим этилади.
Энди 2GIS да ташкилот картасининг ҳар учинчи очилиши ташкилотга қўнғироқ мурожаати билан якунланмоқда. Апрель ойининг биринчи ярмида, ташкилот карталаридан мессенджерларга ўтиш сони 20% га ошди ва картада фотосуратлари бўлган ташкилотлар фойдаланувчилар эътиборини 10% га кўпроқ жалб этмоқда.
Фойдаланувчилар учун хизматнинг онлайн шакли мавжуд, мобил иловани эса бепул юклаб олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида