Африка Миллатлар кубоги 2022 йилга кўчирилади
Африка футбол Конфедерацияси яқин бир ҳафта ичида қитъа биринчилиги бошқа муддатга кўчирилганини эълон қилади.
Бу ҳақда "RMC" портали маълумот тарқатди.
Аввалига Африка Миллатлар кубоги 2021 йилнинг январь ойида Камерунда бўлиб ўтиши керак эди. Энди эса мусобақа 2022 йилнинг январида ўтказилади.
Африкада COVID-19 вирусини юқтириб олганлар 120 минг нафардан ошиб кетди. 3 ярим мингдан зиёд ўлим ҳолати кузатилди, 50 мингдан кўпроқ одам коронавирусдан тузалди.
Африка Миллатлар кубогининг амалдаги ғолиби Жазоир терма жамоаси ҳисобланади. Рияд Марез етакчилигидаги жамоа 2019 йилда ушбу совринни қўлга киритган.
Манба : rmcsport.bfmtv.com