https://storage.kun.uz/source/6/otINWGjO0JcE65kqmRKd0l-i3RqRzzbV.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тасдиқланади

Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш ҳамда консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаcи Молия вазирлигининг “Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш ҳамда консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Низом Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш ҳамда ҳисобини юритиш, шунингдек, АҚШ долларида белгиланган консуллик йиғимларини бошқа эркин алмаштириладиган валютага ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун улар жойлашган мамлакатининг миллий валютасига нисбатан тарифини қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Ҳақиқий харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

почта, телеграф, телефон, телекс, факсимил ва модем алоқалари;

канцелярия молларини харид қилиш;

транспорт харажатлари;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари ходимларининг консуллик ҳаракати бажариладиган жойга хизмат сафарига юборилиши;

шошилинч консуллик ҳаракатлари амалга ошириш;

бланкалар сотиб олиш ва тайёрлаш, шу жумладан виза бланкаси;

бошқа харажатлар (сақлаш, мулк қидириш, сотиш ва б.).

Ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар консуллик ҳаракатлари бажарилганда ундирилади. Шу билан бирга, харажат миқдори қуйидаги ўлчамлардан ошмаслиги керак:

Ўзбекистон Республикаси визасини расмийлаштириш учун – 45 АҚШ доллари;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун – 20 АКШ доллари;

фуқаролик масалалари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш учун – 30 АҚШ доллари;

фуқароларни рўйхатга олиш учун – 25 АҚШ доллари;

ҳужжатларни легаллаштириш ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун – 15 АҚШ доллари.

бошқа консуллик хизматлари учун – 20 АҚШ доллари.

Ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим миқдорини ҳисоблаш ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси учун икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, хорижий давлатдаги товарлар ва хизматларнинг қиймати ва бошқа ҳолатларни (тенглик принципи ва б.) ҳисобга олган ҳолда, лекин мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган миқдордан кўп бўлмаган тарзда амалга оширилади. Ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимнинг аниқ миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.

Агар ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим Низомнинг 4 ва 5-бандларида белгиланган тартибдаги йиғим миқдоридан ошиб кетган тақдирда (масалан, консуллик мансабдор шахсининг транспорт, кунлик, уй-жой ижараси ва бошқа харажатлари), Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси раҳбари аризачи билан келишган ҳолда ҳақиқий харажатлар ўрни тўлиқ қоплангунига қадар йиғим миқдорини ошириш ҳуқуқига эга.

Ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғими, ариза берувчининг консуллик йиғимларидан озод қилиниши ёки унга нисбатан камайтирилган тариф белгиланганидан қатъий назар, тўла ҳажмда амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим, консуллик йиғими билан бир вақтда АҚШ долларида, бошқа эркин алмаштириладиган валютада ёки Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси жойлашган хорижий давлатнинг миллий валютасида (миллий валюта эркин алмаштириладиган валюта бўлмаган жойларда) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик тамойилига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан тушган йиғим маблағлари ҳисоб китоби консуллик йиғими сифатида тушган маблағлардан алоҳида амалга оширилади.

Ариза берувчилардан (консуллик ҳаракатидан манфаатдор шахслар) ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим сифатида келиб тушган барча маблағлар ўрни қопланаётган харажат тури кўрсатилган ҳолда кирим ордерлари билан расмийлаштирилиши ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасасининг кассасига кирим ордерларига тўлов квитанцияси илова қилинган ҳолда йиғма ҳисобот топширилади.

Консуллик ҳаракатлари амалга оширилгани учун келиб тушган ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим, қуйидаги тарзда тақсимланади: давлат бюджетига – 70 фоиз, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) – 30 фоиз.

Давлат бюджетига тааллуқли (70 фоиз) маблағлар, Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларининг тасдиқланган смета харажатларини меъёр даражасида молиялаштириш учун юборилади.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жамғарма маблағларидан амалга оширилган харажатлар “Жамғарма харажатлари” субҳисобига тааллуқли. Баланс реформацияси вақтида ушбу субҳисобда қайд этилган чиқимларининг йиллик якуний айланмаси “Жамғарма маблағлари ҳисоб китоблари” субҳисобига кредит тарзида чиқарилади.