https://storage.kun.uz/source/6/WImdjwUBLQ5xNSIUfGOXZ-qHf4D18Iio.jpg
Фото: EPA-EFE/Andrew Harrer

Kun.uz | Расмий канал

Трамп АҚШда коронавирус қурбонлари миллиондан ошмагани унинг ҳиссаси эканини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси вақтида юргазган сиёсати ва ўз ҳаракатларини навбатдаги марта ҳимоялаб чиқди. Трампнинг таъкидлашича, агар у бўлмаганда ҳозирда АҚШда коронавирус қурбонлари сони миллиондан ошиб кетган бўларди.

“Бу кўринмас вирусдан бир ўлим ҳам жуда кўпдир. Уни вужудга келган жойи – Хитойда тўхтатиш лозим эди. Бироқ мен жуда тез ҳаракат қилдим ва фақат тўғри қарорлар қабул қилдим. Агар мен ўз ишимни яхши бажармаганимда, биз 100 минг эмас, балки 1,5-2 млн кишини йўқотган бўлардик. Мен Хитойдан киришни жуда эрта ёпдим!”, деб ёзган Трамп твиттердаги саҳифасида.

АҚШ президенти унинг сиёсий рақиблари, мисол учун, конгресснинг вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси аввал Трампнинг бу саъй-ҳаракатларини вақтидан илгари деб ҳисоблашганини эслатиб ўтган.

Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1,725 млндан ошди, ундан вафот этганлар 100572 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга 479 мингдан кўпроқ киши соғайиб кетган.