https://championat.asia/upload/storage/569305_original.jpg

Биглия Мессини Қатардаги ЖЧда кўришдан умидвор

"Милан" ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Биглия Лионель Мессининг Қатардаги ЖЧда иштирок этишига умид қилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтади.

Лукаснинг сўзларига кўра, Месси халқаро ареналардаги ғалабага муносиб. Ярим ҳимоячи учун Леони бундай ҳолатда кўриш ёқимсиз.

Биглия "Барселона" форвардининг Россиядаги ЖЧ ва Германия билан финалдаги ўйин (2014)дан сўнг қийналаётганини билади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Россиядаги ЖЧда 1/8 финалга қадар етиб борганди.

Манба : AS