"Манчестер Юнайтед" мухлислари учун хушхабар
АПЛ клублари машғулотларни бошлаб юборишганидан хабарингиз бор.
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер мухлислар учун ажойиб хушхабарни айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ва ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳатдан тўлиқ тикланди ва майдонга тушишга тайёр.
Рэшфорд кечаги машғулотга келаётган пайт.
Рэшфорд белидаги жароҳати тўлиқ тузалмай туриб яна қайталаб олгани боис январь ойидан бери майдонга тушмаётган бўлса, Погба эса оёқ ости ва тўпиғидаги жароҳат сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди.
"Уларнинг аҳволи яхши, машғулотларда иштирок этишмоқда ва бошқалар билан бир хилда ишлашмоқда.
Ҳозирча ҳеч қандай салбий реакциялар йўқ. Катта эҳтимол билан мавсум қайта тикланганда тўлиқ таркибда тайёр бўламиз", - деди Сульшер клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Поль Погба кечаги машғулотга келаётганда.
Эслатиб ўтамиз, МЮ ўйинчилари ҳозирча кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда масофа сақлаб машғулотлар олиб боришмоқда.
Манба : manutd.com