https://championat.asia/upload/storage/569319_original.jpg

Каземиро "Реал" билан тузган шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди

"Реал" ярим ҳимоячи Каземиро билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда. Янги шартнома 2023 йилга қадар мўлжалланган.

"Қаймоқранглилар" 28 ёшли бразилиялик футболчи билан бир неча ой олдин келишувга эришган, аммо клуб келишув ҳақида эълон қилмасликка қарор қилган.

Каземиро "Реал" таркибида 229та ўйин ўтказган. Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушди.

Манба : Marca