https://championat.asia/upload/storage/569304_original.jpg

Реднапп Африкадаги терма жамоани бошқариши мумкин

Харри Реднапп Нигерия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Хабарларга кўра, Реднаппга ушбу терма жамоадан таклиф тушган. Эслатиб ўтамиз, Харри 2017 йилдан бери ҳеч бир жамоани бошқармаяпти.

Унинг сўнгги жамоаси "Бирмингем" бўлганди. Терма жамоалар орасида эса Иорданияни қисқа муддатда бошқарди.

Мутахассис бундан ташқари, "Борнмут", "Вест Хэм", "Портсмут", "Саутгемптон", "Тоттенхэм" ва КПР жамоаларига устозлик қилган.

Манба : Daily Star