https://championat.asia/upload/storage/569299_original.jpg

Киммих “Бавария” рекордчисига айланди

Йозуа “Боруссия Д”га қарши Бундеслига 28-туридан ўрин олган баҳсда яна бир ажойиб натижа қайд этди.

25 ёшли футболчи “Боруссия Д”га қарши баҳсда 13,73 км масофани босиб ўтган. Бу эса “Бавария” футболчилари ўртасидаги рекорд ҳисобланади. Ушбу статистика 2013/14 йилги мавсум аввалидан юритиб келинмоқда.

Маълумот учун, Киммих жорий мавсум Бундеслигада 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Манба : Twitter/@OptaSports