“Боруссия Д”нинг омадли сериясига чек қўйилди
Дортмунд клуби Бундеслига 28-туридан ўрин олган “Бавария”га қарши баҳсда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Гап шундаки, “Боруссия Д” Бундеслига доирасида ўз уйидаги ўйинлардан кетма-кет 38 та ўйиндан бери гол уриб келаётган эди. Клуб сўнгги бор 2018 йил 14 январида ўз майдонидаги баҳсда гол ура олмаган. Ўшанда Дортмунд клуби “Вольфсбург” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди.
Манба : Sport24