Фавр: “Дуранг адолатли натижа бўларди”
“Боруссия Д” устози Бундеслига 28-турида “Бавария”дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Бу бизнинг ижромиздаги энг яхши 90 дақиқалик бўлди деб ўйлайман. Дастлабки ярим соатда биз яхши ўйин кўрсатдик, аммо кейин чуқур ҳимояланиб қолдик. Иккинчи бўлимда ҳам яхши ўйин намойиш этдик. Вазиятлар бўлди. Аммо охиридан биринчи ва сўнгги пас ўхшамади. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Дуранг адолатли натижа бўларди. Чемпионлик пойгасида энди жуда қийин бўлади”, — дейди Льюсен Фавр.
Манба : “Бавария” расмий сайти