АРХИВ. 2006 йилги Ўзбекистон - Гонконг учрашувини ёдга оламиз
Фото архив рукнимиз давом этади.
2006 йил 16 август куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Валерий Непомняшчий бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни қабул қилган. Мазкур баҳснинг биринчи бўлимида вакилларимиз иккита гол уришган бўлса, иккинчи таймда меҳмонлар иккита гол уриб, сенсация қайд этишган - 2:2.
Ўзбекистон - Гонконг - 2:2 (2:0)
16.08.2006. 3-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 7000 томошабин.
Осиё Кубоги-2007 саралаши.
Бош ҳакам: Қосим Шаабан (Кувайт)
Голлар:
1:0 - СОЛИЕВ Анвар, 18
2:0 - ШАЦКИХ Максим, 35
2:1 - ШАМ Куок Кюнг, 66
2:2 - ШАМ Куок Кюнг, 87
Ўзбекистон: САФОНОВ Евгений; АЛИҚУЛОВ Асрор; КАРПЕНКО Виктор; НИКОЛАЕВ Алексей; РАДКЕВИЧ Владимир; КОШЕЛЕВ Леонид (ДЕНИСОВ Виталий, 86); БАЙРАМОВ Ренат (ГЕЙНРИХ Александр, 46); ЖЕПАРОВ Сервер; КАПАДЗЕ Тимур; СОЛИЕВ Анвар (БАҚОЕВ Улуғбек, 68); ШАЦКИХ Максим.
Гонконг: ФАН Чун Йип; ЛИ Вай Лун; ЧУ Сю Кей (ПУН Ман Тик, 86); ЧЁНГ Сай Хо (ЛИ Сзе Минг, 41); ЛАВ Чунг Бонг (ШАМ Куок Кюнг, 55); ЛО Чи Кван; ЧАН Вай Хо; ЛИ Вай Ман; ПУН Ю Чук; АМБАССА ГУИ Жерард; ЛЮНГ Чун Понг
Огоҳлантиришлар: ЛИ Вай Лун, 5; ЛЮНГ Чун Понг, 76; АМБАССА ГУИ Жерард, 80
Стадионга 7000 томошабин келганди.
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
Евгений Сафонов, Леонид Кошелев ва Тимур Кападзе
Ҳакамлар гуруҳи
Асрор Алиқулов
Мадҳиямиз янграмоқда
Тепа қатор (чапдан ўнгга): Евгений Сафонов, Владимир Радкевич, Тимур Кападзе, Анвар Солиев, Алексей Николаев ва Виктор Карпенко.
Пастки қатор (чапдан ўнгга): Максим Шацких, Ренат Байрамов, Леонид Кошелев, Асрор Алиқулов ва Сервер Жепаров.
Гонконг асосий таркиби
Сафоновнинг бўйи қанчалик узунлигини билиб олаверинг
Терма жамоамиз мураббийлар штаби
Леонид Кошелев чап қанотдан олдинга ўтмоқчи, орқа планда захира ҳаками ёнида Алишер Никимбаев ва Санжар Ризаевни кўриш мумкин
Виктор Карпенко тўп билан
Максим Шацких ва "Пахтакор" стадионига ўрнатилган янги ўриндиқлар
Стадионга бирданига пластик ўриндиқлар ўрнатилмаган, босқичма босқич амалга оширилган барчаси
Орқа фондаги тахта ўриндиқлар не не ўйинларга гувоҳи бўлишмаган дейсиз
Манба : championat.asia