https://championat.asia/upload/storage/569296_original.jpg

Нойер: “Бу жуда муҳим уч очко эди”

“Бавария” дарвозабони “Боруссия Д” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикрлари билан бўлишди.

“Сафарда ғалаба қозона олганимиздан бахтлиман. Аҳамиятли муваффақият. Бундай ўйинларга доим иштиёқ билан тайёр бўламан. Бу яққол кўриниб турганига ҳам ишонаман. Киммихнинг голи ҳеч нарсани ҳал қилмаганини тушуниб турардик. Иккинчи бўлим оғир кечди. “Боруссия Д”да ҳам бир қанча вазиятлар бўлди. Шунингдек, бизда ҳам. Бу жуда муҳим уч очко эди”, — дейди Нойер.

Манба : “Бавария” расмий сайти