https://storage.kun.uz/source/6/cvMwLtKsbH9Dne34q_hCmISM6YU4Bq6q.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Тиббиёт ходимларига 20 млрд сўмга яқин рағбатлантириш пули вақтида берилмагани маълум бўлди

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти 15-18 май кунлари коронавирус билан касалланган беморлар даволанаётган шифохоналар ва бу жараёнда иштирок этаётган бошқа муассасаларда назорат тадбирлари ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, 32та тиббиёт муассасасида 932 нафар ходимга 19,6 млрд сўм миқдорида махсус рағбатлантириш пуллари тўлаш кечиктирилгани аниқланган.

Шундан 4,8 млрд сўмга яқин маблағ Тошкент шаҳридаги тиббиёт ходимларига ўз вақтида тўлаб берилмаган.

Тўловлар кечиши ҳолатлари вилоятларда ҳам кузатилган. Хоразм ва Андижон вилоятларида 1,7 млрд сўм тўланиши кечиккан бўлса, Самарқанд вилоятида 1,2 млрд сўмлик рағбатлантириш пули ўз вақтида берилмаган:

«Назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бартараф этилиб, тиббиёт ҳодимларига рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўлиқ тўланиши таъминланди – 932 кишига 19,6 млрд.сўм», – дейилади вазирлик хабарида.

Асоссиз равишда рағбатлантириш пули тўлаш ҳолатлари ҳам бор

Молия вазирлиги маълумотига кўра, назорат тадбирларида коронавирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволашда иштирок этмаган ходимларни рағбатлантириш пули рўйхатига асоссиз киритиш ва тўлаш ҳолатлари ҳам аниқланган.

Вазирлик бу борадаги рақамларни очиқламаган; фақатгина асоссиз ва ортиқча киритилган маблағлар ўрнатилган тартибда молиялаштиришдан чегириб қолингани, асоссиз тўлаб юборилган пулларни ундириш чоралари кўрилаётгани айтилган холос.

Маълум қилинишича, 26 май ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларига жами тўланган тўловлар миқдори 142 9 млрд. сўмни ташкил этди.