http://uza.uz/upload/iblock/8fb/zarafshon_sha_ridagi_savdo_mazhmualari_faoliyati_va_tincha_t.jpg

Зарафшон шаҳридаги савдо мажмуалари фаолияти вақтинча тўхтатилди

Зарафшон шаҳри аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳардаги бозор, “Мега Сентер” ҳамда “Оила” савдо мажмуаларида эпидемияга қарши ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш, дезинфекция ишларини ўтказиш учун шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, савдо мажмуалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

“Мазкур савдо мажмуалари ўз иш фаолиятини фақат етказиб бериш хизмати билан давом эттиради.

Ҳурматли фуқаролар! Карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, яъни қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилишингизни, жамоат жойларида тўпланмаслик, айниқса, ёшларни заруратсиз кўчага чиқмаслигини, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий амал қилишларингизни сўраймиз. Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун жуда муҳим“, дейилади хабарда.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png