Самарқандда бир кунда 334 киши карантин қоидаларини бузди
26 май куни соат 19:30 га қадар вилоят ҳудудида карантин қоидаларини бузган 334 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Айни пайтда “қизил” ҳудуд бўлган Самарқанд вилоятида кучайтирилган рейд тадбирлари, кенг кўламдаги дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.