РАСМИЙ: Тошкент вилояти “қизил” ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари маълум муддат тўхтатилди
Жорий йил 26 май ҳолатига кўра, Тошкент вилоятининг Бекобод, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари ҳамда Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари “қизил” ҳудуд сифатида тоифаланди.
Шу муносабат билан фуқароларимиздан ушбу ҳудудларда қатъий карантин талаблари ўрнатилганини инобатга олишни, бу талабларга амал қилишини сўраб қоламиз.
Ўз навбатида, “қизил” ҳудудлардаги йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ҳам карантин сабабли фуқароларни қабул қилиш ишларини вақтинчалик тўхтатганини маълум қиламиз.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ва алмаштириш, жарима тўлаш, техник кўрикдан ўтказиш ишлари карантин талаблари бекор қилингунига қадар амалга оширилмайди.
Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйиб “қизил” ҳудудларга кирманг, уйда қолинг.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Ахборот хизмати.