Agrobank биринчилардан бўлиб Sberbank карталарига тезкор пул ўтказмаларини йўлга қўйди
Энди иккала йўналишда ҳам “Agrobank — Sberbank — Agrobank” пул ўтказмалари янада қулай ва янада тезкордир. Эндиликда Сиз Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмасини “Agrobankmobil” иловасида ва Россиядан Ўзбекистонга — “Sberbank Online” иловасида амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун банк офисига ташриф буюришингиз шарт эмас.
Пул ўтказмасини амалга ошириш учун банк картаси рақамини ёки олувчининг мобил телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя.
2020 йил 26 май куни Тошкент — Россия ва Ўзбекистондаги энг йирик банклар — Sberbank ва Agrobank, Agrobank карталаридан Sberbank карталарига тезкор пул ўтказмалари хизматини ишга туширди. Шундай қилиб, тўғридан-тўғри пул ўтказмалари энди иккала йўналишда ҳам мавжуд.
Россияга пул ўтказиш “Agrobankmobil” иловаси орқали амалга оширилади. Юборилган пул маблағлари “UzCard” ва “Humo” банк карталаридан олинади, махсус айирбошлаш курси бўйича рублга ўтказилади ва тўғридан-тўғри Sberbank карталарига ўтказилади. Жараёнга воситачилар жалб қилинмаганлиги сабабли комиссия атиги 1 (бир) фоизни ташкил қилади.
Маълумки, ўтган йилнинг кузида Agrobank “Sberbank” иловаси орқали Россиядан Ўзбекистонга миллий банк карталарига пул ўтказмаларини амалга оширганлигини эълон қилган биринчи банклардир. Кейин, тақдимот пайтида банк вакиллари йиғилганларга қарама-қарши йўналишда, яъни миллий банк карталаридан “Sberbank” карталарига пул ўтказмаларини ташкил қилишга ваъда беришди.
Азамат Тўраев, Бошқарувчи директор — Agrobank Бошқаруви Раисининг ўринбосари:
— Биз мижозларимизга берган ваъдамизни бажара олганимиздан ва миллий банк карталаридан Sberbank карталарига пул ўтказиш имкониятини берганимиздан мамнунмиз. Ушбу хизмат сизга “Sberbank” карталарига дарҳол пул ўтказиш имкониятини беради. Ушбу хизмат фарзандлари Россия Федерациясида таҳсил олаётган ота-оналар учун ҳам, бошқа сабабларга кўра, шу жумладан меҳнат миграцияси ёки даволаниш учун келган юртдошларимиз қариндошлари учун ҳам фойдали бўлади.
Кирилл Дмитриев, “Sberbank” нинг тўловлар ва ўтказмалар бўлимининг директори:
— Биз Россия, иқтисодий ва маданий алоқалари яқин бўлган Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон ва бошқа давлатларга зудлик билан узатишнинг экотизимини изчил қурмоқдамиз. Бу масалада бизнинг устувор вазифаларимиз — транзакцияларнинг қулайлиги, тезлиги ва хавфсизлиги. Биз ушбу хизматга уланган хорижий банклар сонини кенгайтиришни давом эттирмоқдамиз: бугунги кунда уларнинг сони 19 тага этди. Ва МДҲ мамлакатларидаги ҳамкасбларимиз ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашлари ва ўзларининг мобил иловаларида Россияга пул ўтказмалари учун ўхшаш имкониятларни яратишни бошлашлари жуда муҳимдир.
Зафар Мамажонов, банк карталарига хизмат кўрсатиш департаменти директори:
— Sberbank картасига пул ўтказмасини амалга ошириш учун сиз “Agrobankmobil” иловасини юклаб олишингиз, Ўзбекистондаги исталган банкнинг банк картасини қўшишингиз ва пул ўтказмасини амалга оширишингиз керак бўлган “Ўтказмалар” бўлимида Sberbank карта рақамини киритишингиз керак. Пул автоматик равишда конвертация қилинади ва шу заҳотиёқ олувчининг картасига ўтказилади.
Ҳозирги вақтда "Agrobankmobile" — бу энг кўп юклаб олинган банк дастурларидан бири. У "Humo", "UzCard" карталари ўртасидаги пул ўтказмалари, уяли алоқа операторлари ва интернет-провайдерларининг хизматлари учун тўлов, коммунал тўловлар, онлайн омонатлар, онлайн микрокредитлар, валютани конверсия қилиш ва бошқа хизматларни таклиф этади.