http://uza.uz/upload/iblock/f39/zbekistonda_koronavirus_infektsiyasi_ayd_etilganlar_soni_333.jpg

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 нафарни ташкил этмоқда

2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 
Ҳозирда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png