Ўзбекистонда яна 9 нафар бемор коронавирусдан тузалди
Айни соатларда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (3 нафари Самарқанд шаҳридан, Пастдарғом ва Тойлоқ туманларидан эса 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 5 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 249 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 254 нафарга етди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари Сурхондарё вилоятидан, яна 1 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичиги 34 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида соғайганлар 980 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 32 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2668 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими